Пайғамбар табобатида туя сийдиги ва сути

Аллоҳ таоло айтади: “Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?” (“Ал-Ғошия” сураси, 17-оят)

Анас ибн Молик ривоят қиладилар: «Укл ва Урайна қабиласига мансуб бир неча кишилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, биз чорвадорлармиз, қишлоқ аҳли эмасмиз»,— дедилар ва Мадина об-ҳавосининг ёқмаганлигидан шикоят қилдилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир тўда туяларни туябони бирлан уларнинг тасарруфига топширдилар-да, саҳрога чиқиб туя сути ва сийдигидан дори тариқасида истеъмол қилмоқни буюрдилар.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «(Урайна қабиласига мансуб) бир гуруҳ одамлар бетоб эрди. Улар: «Ё Расулаллоҳ, бизга шаҳар (Мадина) ҳавоси хуш келмади, бошқа бошпана бериб, ҳам таом бирла таъминласангиз!» — деб илтимос қилишди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Ҳарра деган ерга жойлаштириб, ихтиёрларига бир қанча туяларни ҳам бериб қўйдилар-да, «Буларнинг сутидан ичиб туринглар!» — дедилар.

Муқаддас Қуръон ва Пайғамбар суннати асносида олимлар туя сути ва сийдигини замонавий усуллар билан тадқиқ қилдилар. Тадқиқотлар ажойиб натижаларни берди, яъни бу натижалар туя сийдиги ва сутидан кўпгина касалликларни даволашда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди.

Абдулазиз қироли университети доктори Ахлям аль-Авади туя сийдигининг замбаруқ ва бактерияларга бўлган таъсири устида ўтказган илмий тадқиқоти натижасида “Вазарин” препарати ишлаб чиқилди. “Вазарин”  препарати туя сийдигидан тайёрланган бўлиб, уни кенг қўлланиш доирасига эга анбиотик сифатида ишлатиш мумкин. Унинг замбуруқ ва бактериялар, ҳамда экзема, аллергиялар, яллиғланган ғудда ва яралар, куйган жойлар, псориаз ва  тирноқ, бармоқ ва оёқлардаги замбуруқлар туфайли юзага келган касалликлар каби тери хасталикларини даволашда самарали восита эканлиги тасдиқланди.  Бу препарат – ўта хавфсиз, ножўя таъсирларга эга бўлмаган ва шу билан бирга арзон турадиган препарат ҳисобланади.

Мухаммадани Ахмад Абдулла истисқо (жигар сўлиши) касаллиги устида илмий тадқиқот олиб борди. Бунда ҳали тадқиқот бошланмасдан қорни сувдан шишиб чиққан 15 та бемор устида 15 кунлик илмий тажриба ўтказилди. Доктор осон ҳазм бўладиган қилиб тайёрланган туя сийдиги ва сути аралашмасининг муайян миқдорини ҳар бир беморга ҳар куни бериб борди. 15 кундан сўнг эса тадқиқот ҳайратланарли натижаларди берди: қорин шишиши йўқолиб, беморлар қорни ўзининг аввалги ҳолатига қайтди ва улар истисқодан тўла даволанишди. Бундан ташқари Мухаммадани жигар циррози билан хасталанган 25 та бемор устида илмий тажриба ўтказди: бу беморларнинг 15 таси жигарида ёғ йиғилиб қолганлиги, қолганлари эса бильгарциоз сабабли ушбу касалликка йўлиққан эди. Икки ой давомида доктор беморларга ҳар куни муайян миқдорда туя сийдигини ичишга бериб даволади. Бу муолажа барча беморларга ёрдам берди, баъзилари ҳатто муолажани яна икки ойга чўзиш хоҳишини билдиришди. Муолажа тугагач ўтказилган текширувлар ушбу беморларда жигар циррозининг асари ҳам қолмаганини тасдиқлади.

Мисрда доктор жигар ва буйрак касалликларини 21 кун давомида 100 мл ёш туя сийдигини ҳар куни эрталаб ва кечқурун тановул қилиш орқали даволаш мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бунда у беморлар зайтун мойига асосланган овқатланиш тартибига риоя қилишлари ва туя сийдигини ичишдан 4 соат олдин ва 4 соат кейин ҳеч нима тановул қилмасликлари кераклигини таъкидлади.

Манба: http://tib.islom.uz