Туя сутини истеъмол килмок йули

           Туя сутини истеъмол килмок йули. Билмок керакки, туя сути сувли истихко (истихкойи зиккий) ва ногорасимон (истохкойи таблий)га фойда, хусусан, буянинг бавлида бу хосиятлар куп зурдурки, жигар ва талоклар йулида тусик булса, уларни очар ва зардобларни исхол(суриш) билан йук килур. совукдан пайдо булган зийк ун-нафас (нафас сикиши)ни зойил килур.

         Аммо. бир гурух хакимларнинг баёнларича, совук мижозли баъзи курс(кулчадори)лар ва совук мижозли шарбатлар ва муътадил шарбатлардан кушиб ичилса, иссик мижозли кишиларга зарар килмай, фойда килур дебдурлар. Агар туянинг сутини истеъмол килмок мурод булса, лозим шуки, у туяга кулдан таом бериб, тарбият килмок, хашагига косний(сачратки), сил, кашус каби совук мижозлик алаф(ут), арпанинг унидан хурак бермок лозим булур. агар иссик мижозли хурак булса, хашак учун кангар, дармана, розиёна(ок зира), карафс, шивит, кокулликим, уни шур хам дерлар, шунга ухшаш емишлардан бериб тарбия килмок лозим булур. Туя сутини ичишда аввало чорак ратлдан(чорак косадан) бошлаб ичмок ва хар куни унга 10 дирам кушиб, даражама даража куп ичмок муносибдир. сут куплик килмаслиги, хазми огир булмаслиги даражада ичилиши, ичганда исхол(ич кетиши) юз бермаслиги ёки меъддада тутилиб колиб, фасод булмаслиги даражасида купайтириб ичилур. Сут беморни холига мувофик эканлигини билишнинг белгиси шуки, беморни сийдик микдори ичган сутининг микдоридан ортик булур ёки баробар микдорда булур хамда ични изхол(сурги) килдирмас, кекирганда сутни таъми пайдо булмас ва меъдада турш булмаски, бу аломатларнинг хаммаси сутни баданга мувофик келганига далолат килувчи белгилардирки, бундай пайтда кунгил кутарадиган булса, сут микдорини янада ошириб ичмок мумкин булур.

        Агар сут меъдада ачиб, ивиб колса, уни ислох килиш учун икки дон микдорида сакбинаждан ичирмок лозим. Агар сут меъдада купрок ва яхширок келаётган булса овкат ва сув урнига шу сутни тайин килиб, бошка таомдан еб ичмокни бутунлай тарк килмок яхшидир. Агар ундан ширбиринж(ширгуруч) ёки гуруч уни билан кушиб еса хам ёмон булмас. Агар сут исхол(ич кетишини) зиёда килиб бакувватликка боис буладиган булса, орада бир кун ёки икки кун ичмай туриб, урнига баданни бакувват килувчи ва исхол(ич кетишини) тухтатувчи даволар, масалан, мастакий, сумбул ут-тип, зиркнинг кулча дориси каби кобиз(котирувчи) нарсалардан кушимча килинур.

       Туя сутини ичувчи одамга лозимдирки, сут берувчи туяни уз олдига келтириб согдиргай хамда бир катта товокка ярим товок иссик сув солиб, шу сувнинг ичига бошка бир буш коса куйиб, шу буш косага сут согдиргай, токи иссик сувнинг таъсири билан исиган косанинг иссиклиги согилган сутнинг совимогига тусик булгай ва сутнинг табиий иссиклиги йуколмаган холда ичмок муяссар булгай ва бир ичиш микдорига улчов булган идиш билан мазкур сутни олиб тезлик билан совитмасдан ичгай. Хох сутни танхо ичса, хох уни турт хиссадан бир хиссаси микдорича, хох ундан камрок микдорда булса хам, агар кунгил нафрат килмай кабул килса, мазкур туянинг бавилидан хам мазкур сутнинг турт хиссасидан бир хиссаси микдорича ёки камрок бавил кушиб ичса ёки турт мискол асал ва ярим мисколдан то бир мисколгача, бордию иссиклик килмаса, сумбул ут-типдпн янчиб, элаб кушилур ёки бошка суфуф(талкондори)лар, кулча дорилар ёки бошка муносиб даволар, чунончи, лак суфуфий, лак давоси ва шунга ухшашлардан, агар муносиб булса истеъмол килинур.

       Агар бу сут беморнинг табиатига тугри келмаса, бирор нарсани бахона килиб турмай, сут ичмокни тарк килмок лозим ва вожибдур, йукса катта зарар килур, меъдани заиф килур ва бошка зарарларни пайдо килур.