Туя сийдигини ичиш ҳақидаги сахиҳ ҳадис.

статья

Савол: Туя сийдигини ичиш ҳақидаги сахиҳ ҳадисни илмий асослаб (агар тасарруфингизда шундай маълумотлар бўлса) берасиз деган умиддаман. Аллоҳ ажризни берсин.

Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Савол бергувчи тилга олган ҳадис – саҳиҳ ҳадис бўлиб, у Мадинага Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келган ва касал бўлиб қолган бир гуруҳ одамлар ҳақидадир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламуларга туя сути ва сийдигидан даво сифатида фойдаланишни буюрадилар ва улар шундай қилиб шифо топишади, тузалишади. Аммо улар исломдан юз ўгириб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам туябоқарларини ўлдирадилар. Мусулмонлар эса уларни ушлаб олиб қатл этадилар. Ал-Бухорий (2855) ва Муслим (1671) ривоят қиладир.

 Туя сути ва сийдигининг инсон саломатлиги учун фойдаси борасида эса шуни айтиш мумкин-ки, унинг фойдаси жуда кўп. Тиббиёт фанида бу аавалдан маълум бўлиб, замонавий илмий тадқиқотлар буни тасдиқлаб берди.

Ибн ал-Қоййим (р.а.) айтади: ““Ал-Қонун” китобининг муаллифи аллома Ибн Сино айтади: Энг фойдали сийдик – “нажиб” деб аталадиган бадавий туяларининг сийдигидир”. (Заад ал-Маъад (4/47, 48))

 Бирлашган Араб Амирликларида чиқувчи “ал-Иттихад” номли рўзномада (нашриёт сони 11172, Якшанба, 1427 х.й, 6-мухаррам / 5-февраль 2006 й.) қуйидагилар маълум қилинди: “Туяларни боқиб катта қилишнинг энг муҳим сабабларидан бири – бу уларнинг сути бўлиб, у кўпгина касалликларни, жумладан, гепатит, овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, саратон ва бошқа касалликларнинг турли хил шаклларини даволашда самарали восита ҳисобланади”.

 “Ал-Даъват” журналида (нашриёт сони 1938, 25-сафар 1425 х.й., 15-апрель 2004 й.) Доктор Ахлаам Авадининг туя сутининг кўпгина касалликларни даволаши (илмий тажрибада тасдиқланган) тўғрисидаги чоп этилган мақоласида туя сутининг кўпгина фойдали томонлари ҳақида гапирилган. Қуйида Доктор Ахлаамнинг мақоладаги баъзи бир сўзларини келтирамиз:

 “Туя сийдиги темиратки, ўраб олувчи темиратки ва йирингли яралар, тана ва бош (соч ости) қисмида тошган яралар, қуруқ ва ҳўл яралар каби тери касалликларини даволашда самарали восита ҳисобланади. Туя сийдиги сочларингизни қалин ва ёрқин бўлишига кўмаклашади, қазғоқларни йўқ қилишга ёрдам беради. Бундан ташқари туя сийдиги замонавий тиббиёт даволай олмагангепатитнинг оғир босқичини ҳам даволашда самаралидир”.

“Ал-Жазира ас-Саудия” рўзномасида (№ 10132, Робиа-ал-аввал, 1421 х.й.)

 Дармаан Ибн Абд ал-Азиз Аал Дармаан ва Санад ибн Мутлак ал-Субайъиларнинг “Ал-Ибл Асраар ва иджааз” (“Туя: сир ва мўъжизалари”)номли китобидан парча келтирилади:

 “Мазкур асар туя сийдигининг инсон учун фойдалари ва уни даво сифатида қўллашнинг кўпгина йўллари ҳақида гапиради. Булар Пайғамбар ўгитларида зикр қилинган ва замонавий илм-фан томонидан тасдиқлангандир… Илмий тадқиқотлар туя сийдиги кўпгина касалликларни келтириб чиқарувчи бактериялар учун ҳалокатли эканлигини тасдиқлади.

Туя сийдигини даво сифатида қўллаш усулларидан бири – кўпчилик аёллар у билан сочларини ювадилар, токи сочлари янада узунроқ, ёрқинроқ ва саломатлироқ бўлсин деб. Бундан ташқари туя сути жигар катталашиши ва йирингли яралага (абсцесс) қарши, тана бўйлаб тошган турли яралар, тиш оғриғи каби дардларни даволашда яхши воситадир. У билан кўзни ювиб кўз оғриқларини ҳам даволаш мумкин”.

 Профессор Доктор Абд ал-Фаттах Идрис айтади:“Касалликларни туя сийдиги билан даволаш борасида Ибн Сино ўзининг “Ал-Қонун” китобида айтади: “Энг фойдали сийдик – “нажиб” деб аталадиган бадавий туяларининг сийдигидир. Туя сийдиги ал-ҳазаазни даволашда фойдалидир. Ал-ҳазааз – бу ғазаб ва ҳ.з.лар туфайли вужудга келган юракдаги дард. Туя сийдиги, хусусан ёш урғочи туянинг сийдиги – жароҳат ва яраларни ювиб тозалаш, сочларнинг ўсишини кучайтириш, уларни мустаҳкам ва қалин қилиш, қазғоқлардан халос этиш ва соч ости тери касалликларни даволашда қўлланилган””.

 Судандаги ал-Жазира университетининг амалий кимё факультетига тақдим этилган ва 1998 йили ноябрь ойида университет табиий фанлар ва аспирантура бўлими декани томонидан мақулланган амалий кимё муҳандиси Муҳаммад Авҳажнинг“Аробий туялари сийдигининг кимёвий таркиби ва унинг тиббиётда қўлланилишининг баъзи усуллари борасидаги тадқиқот” номли магистирлик тезисида муҳандис айтади: “Лабораторияда ўтказилган тажрибалар калий ва оқсилли протеинларнинг туя сийдиги таркибида юқори миқдорда борлигини, сийдик кислотаси, натрий ва креатиннинг эса кам миқдордаэканлигини кўрсатди”.

 

Ушбу тадқиқот варақаларида доктор туя сийдигининг тиббий хусусиятларини ўрганишга уни ундаган сабаблар ҳақида гапириб, баъзи қавм одамлари ҳар гал ҳазм қилиш органлари билан боғлиқ муаммо пайдо бўлганда сийдикни ичганликларини кўрганини айтади. Туя сийдигини тадқиқ этишда у баъзи шифокорлардан ёрдам сўрайди ва улар бир нечта беморларга туя сийдигини икки ой давомида ичишни тавсия этишади. Беморлар ушбу тавсияга амал қилиб дардларидан фориғ бўлишади. Бу тажрибаҳазм қилиш органлари билан боғлиқ баъзи касалликларни даволашда туя сийдигининг самарали восита эканлигини тасдиқлади.

 Бундан ташқари ушбу тадқиқот туя сийдигининг соч тўкилишининг олдини олишда фойдали эканлигини тасдиқлади. Доктор айтади:

 “Туя сийдиги инсон организмига сийдикни секин ҳайдовчи восита сифатида таъсир этади, аммо таркибида юқори миқдорда калий ва протеин бўлганлиги сабабли у бошқа сийдик ҳайдовчи воситалардан фарқли ўлароқ организмдан калий ва бошқа минерал тузларни ҳайдаб чиқармайди. Бундан ташқари у баъзи бактерия ва вирусларга қарши самарали восита ҳисобланади.

 Туя сийдиги истисқо (жигар сўлиши) касаллиги билан касалланган 25 та беморга организмидаги натрий миқдорини ўзгартирмасдан касалликдан халос бўлишига ёрдам берди. Шу беморлардан иккитасининг жигаридаги оғриқлар йўқ бўлиб, нормал фаолият кўрсата бошлади, ҳатто жигар тўқималари ҳам яхшиланди. Қондаги тромблар профилактикасида қўлланиладиган препаратлардан бири “Фибринольтик” деб номланади. У одам организмида қоннинг ивишига олиб келадиган фибрин номли моддани йўқ қилиш учун неактив форма плазминогендан ташкил топган моддани актив форма плазминга айлантиришга кўмаклашади.

 Судандаги Ал-Жазира университети тиббиёт фанлари факультети декани профессор Ахмад Абдуллах Ахмадаани истисқо ва жигар яссиланиши каби хасталикларни даволашда туя сийдигини қўллаш йўлини аниқлади. Бу усул муваффақияти беморларнинг юқоридаги хасталиклардан шифо топганлиги билан белгиланади. Ал-Жазира университети ташкил этган семинарда доктормаълум қилди:

 “Илмий тажрибада ҳар бир беморга ичишга мазали бўлиши учун туя сути аралашлирилган туя сийдиги ҳар куни бериб борилди. Тажрибанинг ўн беш куни ўтгандан сўнг беморлар жигари кичрайиб, аввалги нормал ҳолатига қайтди.

Тажрибадан олдин 25 та беморнинг жигари ультратовуш диагностикасидан ўтказилди, уларнинг 15 тасининг жигари цирроз ҳолатида эди ва баъзиларда жигар циррози бильгарциоз сабабли ҳосил бўлган эди. Барча беморлар туя сийдиги билан даволаниш муолажасини ўтадилар, баъзилари тажрибадан сўнг яна икки ой давомида ўз хоҳишлари билан туя сийдигини ичишни давом эттиришди. Ушбу муддат ўтгач уларнинг барчаси жигар циррозидан батамом тузалишди.

Туя сийдиги таркибида юқори миқдорда калий, альбумин ва магнезия мавжуд, чунки туя бутун ёз давомида тўрт марта, қишда эса фақат бир марта сув ичади. Шу сабабли туя ўз организмида узоқ муддат сув сақлаб юриш хусусиятига эга. Бу – унинг организмида натрийни ҳам сақлаб қолгани демакдир, чунки натрий кам сийдик ажратишга ва шундай қилиб организмда сувни сақлаб қолишга ёрдам беради.”

 Доктор истисқо инсон организмида альбумин ва калий миқдорининг камайиши сабабли вужудга келишини, бу моддалар эса туя сийдигида юқори миқдорда эканлигини тушунтириб беради.

Унинг фикрича, даво сифатида ёш туяларнинг сийдигини олиш мақул, чунки у самаралироқдир.

Саудия Арабистонлик микробиология бўйича мутахасис доктор Ахлаам ал-Авади тиббиётда туя сийдигидан даво сифатида фойдаланиш йўллари борасидаги ўзининг кашфиётлари билан боғлиқ бўлган Аваатиф ал-Жадиди ва Манаал ал-Қаттааннинг илмий ишларини назорат қилади. Манаал ал-Қаттааннинг илмий ишини назорат қилиш жараёнида у туя сийдигидан қилинган препаратнинг даволашда самарали эканлигини муваффақиятли тасдиқлайди. Бу препарат ушбу усулда тайёрланган дунёдаги биринчи ўзига хос анбиотик эди. Ушбу янги маҳсулотнинг хусусиятлари ҳақида доктор Ахлаам ал-Авадиқуйидагиларни айтади:

 “Бу дори қиммат эмас, уни ишлаб чиқариш жуда осон. Унинг ёрдамида экзема каби тери касалликларини, турли хил аллергиялар, яраларни, куйган жойларни, ҳуснбузарларни, тирноқ инфекцияларини, ўсма (саратон) касалликларини, гепатит ва истисқо каби касалликларни ножўя таъсирларсиз даволаш мумкин.

Шу билан бирга туя сийдиги антибиотик каби қатор даволовчи факторларга эга (унинг таркибидаги бактерия, минерал ва мочевина моддаси). Туя замбуруқли касалликларга, бактерия ва вирусларга қарши тура оладиган кучли иммунитетга эга, чунки унинг ўзининг антитаналари (ҳимоячи модда) мавжуд.

 

Туя сийдиги қонда ҳосил бўлган тромбларни парчалашда ёрдам беради. Ундан фибринолитиклар ажратиб олиш мумкин. Альбумин ва калий танқислиги сабабли ҳосил бўлган истисқо хасталигини ҳам туя сийдиги билан даволаш мумкин, чунки унинг таркибида бу моддалар юқори миқдорда бўлади. Қорин оғриқларини даволашда ҳам туя сийдиги яхши восита, хусусан ошқозон ва ичак касалликларини даволашда. Астма ва нафас олиш йўллари хасталикларини ҳам у даволай олади. У бемор организмидаги қанд миқдорини сезаларли даражада камайтиради, шу билан бирга у либидо (жинсий истак, хоҳиш)ни ошириш, болаларнинг суякларининг шаклланиши ва ўсишида, юрак мускулларини мустаҳкамлашда ёрдам беради. Туя сийдиги, хусусан ёш урғочи туя сийдиги яра ва жароҳатларни ювиб тозалашда яхши воситадир. У сочларни қалин ва мустаҳкам қилади, уларнинг ўсишини яхшилаб, соч тўкилишининг олдини олади ва казғоқларни йўқ қилади. Туя сийдиги касалликка қарши восита сифатида қўлланилиб, организмдан бактерияларни чиқаришга ёрдам беради. У қулоғи ортида ҳосил бўлган инфекцияли йирингли ярадан ҳамда оғриқли ёриқ ва яралардан азият чекаётган қизалоқни даволашда қўлланилди. Қўлида тошиб чиққан ҳаддан зиёд ёриқ ва яралар туфайли бармоқларини оча олмаган ва юзи тошиб кетган ҳуснбузарлар туфайли деярли қорайиб қолган қизни бу дардлардан халос этишда ҳам туя сийдигидан фойдаланилди.”

 Доктор Ахлаам давом этади:

“Шунингдек, туя сийдигини овқат ҳазм қилиш тракти ва саратон касаллигининг баъзи турларини даволашда ҳам қўллаш мумкин. Ўтказган илмий тадқиқотларим туя сийдиги замбуруқ, инфекция ва бактерия каби микроорганизмларни йўқ қилишда самарали восита эканлигини тасдиқлади”.

Саудия Арабистонлик яна бир доктор Рахман ал-Улйаани йўғон ичагига инфекциявий бактерия юқтирилган қуёнлар устида илмий тажрибалар ўтказди. У ҳар бир қуёнлар гуруҳини муайян бир даво усули билан даволади, жумладан, туя сийдиги билан ҳам. Барча гуруҳдаги қуёнлар аҳволи ёмонлашиб борди, фақат туя сийдиги билан даволанган гуруҳдаги қуёнлар аҳволи яхшиланиб бораётганлиги кўзга яққол ташланди.(“Мажаллат ал-Жунди ал-Муслим”, нашриёт сони 118, 20-зул-қаъда 1425 ҳ.й., 1-январь, 2005 йил)

Аллоҳ таоло туянинг яратилиши борасида тафаккур қилишимизга даъват этиб айтади:

“Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?”(Ал-Ғошия сураси, 17-оят)

Бу даъват ўз ичига нафақат туянинг ташқи кўриниши, ёинки унинг организмининг ички фаолияти борасида тафаккур қилишни, балки юқорида муҳокама қилинган туя сути ва сийдигининг инсон учун фойдаси борасида ҳам тафаккур қилишни ўз ичига олади. Замонавий илмий тадқиқотлар ҳали ҳам бу жониворнинг кўпгина мўъжизавий сирларини очиб келмоқдалар.

Ва Аллоҳ билгувчироқдир.

Манба: http://tib.islom.uz