"Ҳадис ва ҳаёт"

Туя сути ва сийдиги билан даволаниш борасидаги илмий тадқиқотлар. Саратон ва гепатит В касалликларининг давоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Оллоҳ таоло ҳар қандай дард юборганда унинг давосини ҳам юборгандир”.

Қадим замонларда, тиббий дезинфекцияловчи воситалар ҳали ихтиро қилинмаган кезларда, араблар туя сийдигини жароҳат ва яраларни дезинфекция қилиб тозалаш учун ишлатар эдилар. Ҳар қачонки таналарида лоҳаслик ёки ичакларида оғриқлар сезганларида, туя сийдиги ва сутини ичиб барча дардлардан фориғ бўлишар эди.

Кўчманчи араблар туя сийдиги ва сутини кўпгина хасталикларга шифо деб билишади ва ҳозирги кунга қадар ундан даво сифатида фойдаланиб келишмоқда. Масалан, тиш оғриқлари ва оғиз бўшлиғи дардларидан халос бўлиш учун улар оғизларини туя сийдиги билан чайқайдилар. Сочларини қалин, мустаҳкам қилиш ва қазғоқдан, ҳамда битлардан халос бўлиш учун бошларини туя сийдиги билан ювадилар. Ҳали урчимаган ёш туя сийдигидан тумовга қарши даво сифатида фойдаланадилар. Кўз шамоллаганида улар саҳрода ўтлаб юрган ёш урғочи туянинг сийдиги билан кўзларини ювадилар. Алоэ ва ёш урғочи туянинг сийдигидан тайёрланган қоришмани яра ва жароҳатларга суртиб, Аллоҳ инояти билан шифо топадилар. Умуман, саҳро араблари туя сийдигини одам бадани ва бошида чиққан чипқон ва яраларни даволовчи энг зўр даво воситаси деб ҳисоблайдилар.

Бундан ташқари кўчманчи араблар туя сийдигига бошқа баъзи бир унсурларни қўшиб, безгак тутган беморга ичтириб, уни даволайдилар. Аллергик ҳолатларда ва шамоллаганда улар туя сийдигини чуқур нафас олиб ҳидлайдилар, бунда улар цитрусли ўсимликлар олдида ўтлаб юрган туялар сийдигини мақул кўрадилар. Ёш туя сийдиги ва биринчи марта туққан туя сутидан тайёрланган “ал-макшура” деб номланадиган аралашмани эса улар кўпгина дардларга дармон сифатида ичадилар.

Манба: http://tib.islom.uz